Мен Қозоғистонда ишлардим, пандемия сабаб ўз иш жойимга қайтолмаяпман. Ҳозирда Қозоғистон ёки Россияга ишлаш учун кетишнинг иложи борми?
Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Ташқи меҳнат миргацияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов қуйидагича жавоб берди:
➖ Коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг кўплаб мамлакатларида жорий қилинган карантин натижасида ишсизлик даражаси ортиб бормоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ушбу шароитида хориждаги меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунда хорижда ишсиз қолган фуқароларни ўша давлатнинг пандемиядан нисбатан кам зарар кўраётган бошқа соҳаларига ишга жалб қилиш, хорижга кета олмаган мигрантларга ёрдам бериш ва уларга турли касб ва чет тилларини ўргатишга жалб қилиш учун махсус сайт ишга туширилган.
️ Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасининг қатор иш берувчилари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувларга эришилган.






