1

Нега поликлиникалар ҳалигача «Плаквенил»ни тавсия қилишяпти ва беморларга беришяпти?

САЛОМАТЛИК 28.07.2020, 16:07
Нега поликлиникалар ҳалигача «Плаквенил»ни тавсия қилишяпти ва беморларга беришяпти?

Поликлиникадан берилган дорилар орасида Витамин С, «Азитромицин» ва хитойча ёзувли қутида «Плаквенил» беришди. «Плаквенил» дориси атрофида шунча гап-сўзлар бўляпти, нега поликлиникалар ҳалигача уни тавсия қилишяпти ва беморларга беришяпти?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов қуйидагича жавоб берди:

" - Дори воситаси борки, унинг атрофида гап-сўзлар бўлаверади. Лекин Ўзбекистоннинг ўзининг тажрибаси бор. Биз 12 мингга яқин коронавирусга чалинган беморларни айни шу дори воситаси ёрдамида тузатиб юбордик.

 Биз тизимли равишда чет эллик ҳамкасабаларимиз билан маслаҳатлашиб,тажриба алмашиниб турибмитз. АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон давлатларида даволаш протоколлларида «Плаквенил» сақланиб турибди. Ўтган ҳафта бир гуруҳ туркиялик олимлар Ўзбекистонга ташриф буюришди. Сўралганда, улар ҳам Туркияда амбулатор шароитида ҳам, стационарда ҳам «Плаквенил» даволаш стандартларида бор эканини қайд этишди.

Куни кеча Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Сеченов номли тиббиёт университетети профессорлари билан ўтказилган видеоконференцияда ҳам муҳокама қилинган саволларгнинг биттаси айнан «Плаквенил» қўлланишига бағишланган эди. Россиялик олимлар коронавирус касаллигининг дастлаб кунларида қисқа курс билан «Плаквенил» бериш мақсадга мувофиқ деб айтишди.

 

Эслатиб ўтамиз, "Тез ёрдам" дастурида тиббиёт фанлари номзоди, Ўзбекистон Республикаси инновацион  соғлиқни сақлаш Миллий палатаси тиббий стандарт ва протоколларни ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи Ёдгорова Клара Тоҳировна билан суҳбатда «Плаквенил» Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа кўплаб давлатлар томонидан зарарли деб топилгани ҳақида гап кетганди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1