АсосийJamiyat

Россияда меҳнат қилаётган фуқаро коронавирусдан вафот этса, унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш имконияти борми?

'Россияда меҳнат қилаётган фуқаро коронавирусдан вафот этса, унинг жасадини Ўзбекистонга олиб келиш имконияти борми?'ning rasmi

Россияда меҳнат қилаётган фуқаро вафот этса, унинг жасадини Ўзбекистонга олиб кетиш имконияти борми? Агар у коронавирусдан вафот этган бўлса-чи?

Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда иштирок этган Ташқи меҳнат миргацияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов қуйидагича жавоб берди:

➖ Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 713-сонли қарорида меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган фуқароларнинг жасадларини ва хорижда меҳнат фаолияти вақтида оғир тан жароҳати олган фуқароларни бепул асосда Ўзбекистон Республикасига олиб келиш белгилаб қўйилган.

Хорижда вафот этган меҳнат мигранти жасадини Ўзбекистонга олиб келиш масаласида марҳумнинг яқинлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг хорижий мамлакатларидаги ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкин.

Агар фуқаро коронавирусдан вафт этган бўлса, тегишли ташкилотлар билан келишган ҳолда унинг ҳам жасадини Ўзбекистонга олиб келиш чоралари кўрилади.

    Бошқа янгиликлар