Жорий йилнинг 26 июль куни ижтимоий тармоқда “Хоразмда полный беспредел... ГАИ ходими томонидан адолатсизлик ва ноҳақлик” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалган эди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати ушбу видео дажорий йилнинг 13 июль куни олинган бўлиб, Урганч шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин постида хизмат олиб бораётган Хоразм ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори С.Сапаев ҳамда “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ўртасидаги мулоқот жараёни акс этганлигини айтмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ томонидан хизмат текшируви тайинланди. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.






