АсосийJamiyat

Бугун 591 бемор коронавирусни енгди. Шу жумладан 381 нафар тошкентликлар ҳам

'Бугун 591 бемор коронавирусни енгди. Шу жумладан 381 нафар тошкентликлар ҳам'ning rasmi

 Бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 591 нафари соғайди. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Жумладан, 381 нафари Тошкент шаҳридаги 17 та шифохонада даволанаётган беморлардир, 82 нафари Тошкент вилоятида, 41 нафари Андижонда, 23 нафари Сирдарёда, 20 нафари Наманганда, 17 нафари Бухорода ва яна 17 нафари Навоийда, 10 нафари эса Қорақалпоғистон Республикасида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 27 июль куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 569 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (56 фоиз) соғайган.

    Бошқа янгиликлар