ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 2020 йил 29 июль соат 10:00даги ҳолатга кўра, Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича расмий статистикани эълон қилди.
Унга кўра, айни пайтда қадар коронавирусдан зарарланганлар сони 22 169 нафарни ташкил этмоқда. Шундан 12 265 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (55 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 9 777 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 209 нафари оғир, 88 нафари эса ўта оғир аҳволда.






