Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган аёл, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 21 ёшли Наталья Ф. ўзининг 3 ойлик боласини 5 минг AҚШ долларига сотаётганини маълум қилди, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.
Тошкент шаҳар ИИББ тезкор ходимлари прокуратура ходимлари билан биргаликда тезкор тадбирлар ишлаб чиқиб, уларни амалга оширдилар. Натижада, Наталя Ф. у билан бирга яшовчи 24 ёшли Aлександр З. чақалоқ эвазига пул олаётганларида қўлга олиндилар.

Тўпланган материаллар қонуний чоралар кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилди, дейилади хабарда.






