Юнусобод туман "Олой" бозори автотураргоҳ ҳудудида аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва инсон саломатлиги ҳамда Иммунитетини текшириш бўйича тиббиёт пунктлари ташкил қилинмоқда. Бу ҳақда туман Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳудудда аҳолидан COVID-19 га тест олиш ва унинг натижаларини 24 соат мобайнида интернет орқали олиш имконияти мавжуд булади.
Бундай марказлар Юнусобод туманининг бошқа ҳудудларида ташкил этилиши режалаштирилмоқда.