АсосийJamiyat

Гулистон шаҳрига кириб келиш йўли ўзгартирилди

'Гулистон шаҳрига кириб келиш йўли ўзгартирилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати маълум қилишича, карантин чекловлари вақтида Гулистон шаҳрига кирувчи транспорт воситалари оқими кўпайиб кетиши натижасида Халқаро аҳамиятдаги М-34 йўлининг 117 кмда жойлашган Гулистон шаҳрига олиб кирувчи ва чиқувчи йўл ўтказгич кўприкка олиб чиқиш қисмида транспорт воситаларини тирбандлиги кузатилмоқда.  

Шу сабабли вилоят Махсус комиссиясининг қарорига асосан 2020 йил 29 июл куни соат 17:00дан бошлаб Тошкент-Гулистон М-34 йўлининг Гулистон шаҳрига кириш, яъни йўл ўтказгич кўприк олдидан транспорт воситалари учун тўлиқ ёпилади.  

Гулистон шаҳрига транспорт воситаси орқали кириб келиш фақатгина Мирзаобод тумани Фарғона йўли кўчаси (мол бозор) 4Р-18А ва 4Р28А автомобил йўллари орқали амалга оширилади.

 

 

    Бошқа янгиликлар