АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда оилавий вирус юқтирган оғир аҳволдаги беморлар ИИББ кўмагида шифохонага ётқизилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида коронавирусга чалинган оиланинг оғир аҳволдаги аъзолари ши...

'Тошкентда оилавий вирус юқтирган оғир аҳволдаги беморлар ИИББ кўмагида шифохонага ётқизилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида коронавирусга чалинган оиланинг оғир аҳволдаги аъзолари шифохонага жойлаша олмагач, ИИББга мурожаат қилиб, муаммога ечим топди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 23 июль куни ишонч телефони орқали Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғига Чилонзор тумани оилавий поликлиникаларидан бирида ишловчи шифокор мурожаат қилиб, коронавирусга чалинган оилани шифохонага жойлаштиришда ёрдам сўраган.

Шифокорнинг маълум қилишича, унинг патронажида бўлган «1-Чарх Камолон» маҳалласида яшовчи оиланинг барча аъзолари коронавирус инфекцияси билан касалланган бўлиб, уй карантинида даволанаётган бўлган.

Амбулатор даволаниш натижа бермаган ва 1 ҳамда 3 ёшли икки нафар бола оғир аҳволда бўлишига қарамасдан, уларни шифохонага жойлаштиришнинг иложи бўлмаган. Уларнинг саломатлигидан хавотирда бўлган шифокор аёл ИИББдан ёрдам сўрашга мажбур бўлган.

«Шу куннинг ўзида мазкур мурожаат бўйича Чилонзор тумани ИИО ФМБ раҳбарияти оилавий поликлиникада бўлиб, ҳолатни ўрганишди ва туман тиббиёт бирлашмаси билан боғланишди. Тез орада тез тиббий ёрдам автомобили уч нафар вояга етмаган бола ва уларнинг онасини стационар даволаниш учун Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига етказди», — дейилади хабарда.
 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нукуслик 11 ёшли бола Ўзбекистон – Португалия ўйинида расмий тўпни майдонга олиб чиқди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 06:00

    'Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:18

    Фарғонада 18 ёшли қизни Туркияга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганлар қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:07

    Ўзбекистоннинг икки қишлоғи Қирғизистон таркибига ўтди

    Айни пайтда Ўзбекистон расмий идоралари мазкур масала юзасидан баёнот бермаган.

    'Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 05:03

    Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар аниқланди

    Mазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

    'Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:31

    Наманганда III Халқаро мақом санъати анжумани очилди

    Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳрида III Халқаро мақом санъати анжуманининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    'Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ 23.06.2026 16:11

    Португалиянинг ҳам Ўзбекистонга қарши асосий таркиби маълум бўлди

    Учрашув олдидан Роберто Мартинес бошчилигидаги Португалия терма жамоасининг асосий таркиби маълум қилинди.