АсосийJamiyat

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинди

'Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинди'ning rasmi

Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинди. Бу ҳақда Кун.уз нашри ёзмоқда.

"Ҳақиқатда лабаротория текшируви натижаси манда Cоvid-19 борлиги аниқланди. Албатта, 4 ойдан кўп вақт давомида коронавирусга чалинганлар билан билиб билмай, мулоқотда бўлиш натижасида ушбу касалликни юқтириб олдим. Жиддий клиник белгилар кузатилмасада, лаборатория натижасига асосланиб, шифохонага ётдим. Ҳозир даволаш муолажаларини олаяпман.

Ҳадемай, Худо хоҳласа соғайиб, яна сафга қайтаман ва барча имкониятларимни ишга солиб коронавирус касаллиги бўйича олиб бориладиган тадбирларда иштирок этаман. 
Касалликни енгиб, ўтиб ўз севган касбимиз билан шуғулланиб, халқимизга фойдамиз тегса, бу бизнинг энг катта ютуғимиз!" – дейди Нурмат Отабеков.

    Бошқа янгиликлар