АсосийJamiyat

Тошкентда 22 ёшли ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

'Тошкентда 22 ёшли ҳомиладор аёл коронавирусдан вафот этди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 22 ёшли О.Х. (аёл) 15–18 июль кунлари Тошкент шаҳар 9-сон туғруқ комплекси реанимация бўлимида “2-ҳомиладорлик, 2-туғруқ, ўткир камсувлик, икки томонлама пневмония” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

18 июль куни беморда “COVID-19” тасдиқлангач, Тошкент шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган. Ушбу шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси кўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги асорати билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

    Бошқа янгиликлар