АсосийJamiyat

Қашқадарёда 20 мингта эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул бериладиган бўлди

'Қашқадарёда 20 мингта эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул бериладиган бўлди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятидаги 20 000 та эҳтиёжманд оилага 1 миллион сўмдан нақд пул бериладиган бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокидаги брифингда маълум қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан, бугуннинг ўзида “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 20 000 (84 335 киши) та эҳтиёжманд оиланинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан, жами 20 миллиард сўм маблағ берилади, дейилади вилоят ҳокимлиги Матубуот хизмати хабарида. 

Шунингдек, вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ажратилган.

Жумладан, 80 та оилага 1 бошдан сигир,  

315 оилага 2 тадан 630 та қўй,  

97 та оилага 10 тадан жами 970 та қуён,  

258 та оилага 30 донадан жами 7 740 та товуқ тарқатилган.  

 

    Бошқа янгиликлар