Ўзбекистон Республикаси Президенти “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилади.
2020 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:
• пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 262 470 сўм;
• ёшга доир энг кам пенсиялар – ойига 513 350 сўм;
• болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – ойига 513 350 сўм;
• зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – ойига 315 030 сўм этиб белгиланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда пенсия ва нафақалар оширилиши бўйича хабарлар тарқалган эди.






