25 июлда «Repost.uz» ҳамда бошқа бир қатор нашрлар томонидан Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязов вафот этгани ҳақида янглиш хабар тарқатилганди. Кейин бу хабарлар рад этилиб, бу ҳақда расмийлар муносабат билдирди.
Сўнг ушбу нашрларнинг журналистлари фейк тарқатилгани учун узр сўрашди, шунингдек, ҳар учала журналистнинг ҳам мобил телефонлари гувоҳлар иштирокида конвертга солиниб, ноутбуклари олиб қўйилгани айтилди.
30 июлда эса Муса Ерниязовнинг аҳволи оғирлашиб сунъий нафас олиш аппаратига улангани маълум бўлди. Бугун 31 июлда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, Олий Мажлис Сенати раиси ўринбосари Муса Ерниязов 73 ёшида вафот этгани хабар қилинди.
«Makan.uz» нашри ёзишича, воқеадан 3-4 кун ўтиб, 29 июль куни Нукус шаҳар ИИБ томонидан журналист ва блогерларнинг иш қуроллари қайтариб берилган.






