1

Қорақалпоғистон ССВ Муса Ерниязовнинг ўлими сабабини маълум қилди

ЖАМИЯТ 01.08.2020, 09:00
Қорақалпоғистон ССВ Муса Ерниязовнинг ўлими сабабини маълум қилди

Аввал хабар берилганидек, кеча, 31 июль куни таниқли давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди. Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Муса Ерниязов ўткир нафас олиш ва юрак-қон томир этишмовчилигидан вафот этганини маълум қилди.

Келтирилишича, жорий йилнинг 30 июнь куни Муса ЕрниязовВоҳидов номидаги ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг Нукус филиалига олиб борилган. Касалликнинг кучайиб бораётгани туфайли оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилган. Беморга икки томонлама интерстициал пневмония, оғир конвулсиялар ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас олиш бузилиши синдромининг асоратлари, ўткир нафас етишмовчилиги билан бирга кечган.

Шунингдек, узоқ йиллардан буён диабет, гипертония ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консултация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи асосий касаллик ҳисобига кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 18 июль куни Муса Ерниязовнинг коронавирусга чалингани хабар қилинган эди. 25 июль куни эса унинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ маълумотлар рад этилди

Бир неча кун аввал эса, брифингда Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир деб баҳоланаётгани ҳақида маълум қилинган эди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1