Чироқчи ТТБ туғриқ комплексида 1998-йилда туғилган Маннора Абдурахимова бир йўла 3 нафар ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси расмий телеграм каналида хабар қилинди.
Болалар 2000 гр, 2100 гр. ва 2000 гр вазн билан туғилди. Хозирда она ва болалар етакчи мутахассислар кузатувидалар, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, чироқчилик 25 ёшли Дурдона Бобоқулова ҳам бир йўла бир ўғил ва икки қизли бўлган ва унга вилоят ҳокаимининг совғаси етказилган эди.






