Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 август куни умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда давлат раҳбари касаликка чалинмаслик чоралари юзасидан гапирди.
«Инфекцияни юқтирмаслик, аввало, ўзимизга, ўз соғлиғимизга бўлган эътиборимизга, оиламиздаги муҳитга боғлиқ. Агар ҳамма, бутун жамиятимиз тозалик, тиббий ҳимоя ва ижтимоий масофа қоидаларига амал қилса, касаллик кўпаймайди» — Шавкат Мирзиёев.
Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди идоралар ходимлари ҳар бир маҳаллада, жамоат жойлари, транспорт ва корхоналарда санитария талаблари бажарилиши бўйича темир интизомни таъминлаши зарурлиги айтиб ўтилди.
Коронавирусга чалинган беморларни дунёдаги энг илғор ва ишончли усуллар билан даволаш учун барча чоралар кўрилаётгани, жумладан, ҳозирги пайтда Россия, Германия, Туркия, Хитойдан 75 нафар юқори малакали шифокор юртимизда иш олиб бораётгани таъкидланди.






