АсосийЖАМИЯТ

Ҳокимнинг маҳаллий маблағлар ҳисобидан “тўйга тўёнаси”

Бугунги кунда мамлакатимизда  мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғини турли ташкилотла...

'Ҳокимнинг маҳаллий маблағлар ҳисобидан “тўйга тўёнаси”'ning rasmi

Бугунги кунда мамлакатимизда  мингдан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғини турли ташкилотлар ёки тадбиркорларга тегишли биноларда жойлашган. Яна мингдан зиёди ижтимоий муассасаларда, ҳатто қўшни маҳалла йиғинлари биноларида ҳам фаолият кўрсатмоқда. Президент Шавкат Мирзиёев шу йилнинг 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида маҳалла идораларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратишни тайинлаган эди. Айнан шу топшириқ натижаси ўлароқ манзили омонат бўлган МФЙлар сони яна 2 тага қисқарди.

“Тўйга тўёна”

Қўшимча маҳаллий бюджет маблағларини йўллар, янги истироҳат боғи, замонавий шифохона ва шу каби ижтимоий соҳа объектларига мақсадли йўналтириб, аҳоли учун яхши шароит яратишда камарбаста бўлиб келаётган Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани ҳокими Раҳматулла Гаппаровнинг яна бир ташаббуси билан энг улуғ, энг азиз байрамга туҳфа сифатида фуқаролар йиғини идоралари бўлмаган маҳаллаларга ҳокимликнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан маҳалла биноси қуриб берилди. Қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилган туманнинг чекка ҳудудларидаги “Ғалаба”, “Тайфанг” маҳалла биноларида кутиш залидан ташқари ҳодимлар, фуқаролар ва ҳатто ҳудуддан сайланган депутат учун ҳам алоҳида хоналар ажратилган. 

Буни бошидан ўтказган билади

— Мен 40 йилга яқин шу маҳаллада истиқомат қилиб келаман, - дейди 84 ёшли отахон Мамазоир Жўллиев. - Маҳалла биноси йўқлиги туфайли бир хонада ижарада турарди, бу эса ходимлар учун ҳам, фуқаролар йиғинига келган шу ерлик аҳоли учун ҳам турли ноқулайликлар туғдирарди. Давлатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги байрамига маҳалла аҳли учун мазкур бинонинг фойдаланишга топширилиши яхшигина байрам тухфаси бўлди. Ташаббускорларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

 

Нигора Жумаева, Сардорбек Раҳмонқулов

 

    Бошқа янгиликлар