АсосийJamiyat

Тошкент вилоятининг айрим туманлари ер майдонлари ҳисобига пойтахтда яна бир туман ташкил этилади

'Тошкент вилоятининг айрим туманлари ер майдонлари ҳисобига пойтахтда яна бир туман ташкил этилади'ning rasmi

Бугун, 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди. 

Ўзгаришларга кўра, Тошкент шаҳри ҳудудидан 2 131,2 гектар, шу жумладан, Сергели туманидан 1 864,2 гектар ва Бектемир туманидан 267,0 гектар ҳамда Тошкент вилояти ҳудудидан 2 288,4 гектар, яъни Зангиота туманидан 492,0 гектар, Қуйичирчиқ туманидан 128,7 гектар, Янгийўл туманидан 264,4 гектар ва Ўртачирчиқ туманидан 1 403,3 гектар ер майдонлари Янгиҳаёт тумани таркибига ўтказилади.

Қуйи палата ахборот хизмати хабар беришича, янги туман Тошкент шаҳри таркибида бўлади. Депутатлар, шунингдек, Тошкент вилоятининг  Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари, Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир туманлари ҳамда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши масаласини ҳам кўриб чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 май куни Тошкент шаҳри Сергели туманига ташрифи давомида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш топшириғини берган эди.

Бундан аввал, Наманган вилоятида янги — Давлатобод тумани ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.  

    Бошқа янгиликлар