АсосийJamiyat

Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

'Андижон вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига Балтабаев Шакиржон Мамажонович тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Тайинловга қадар Балтабаев Шакиржон Мамажонович, Андижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси раиси лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Балтабаев Шакиржон Мамажоновични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Жалақудуқ тумани ИИБ бошлиғи Асака туманига ҳоким бўлгани ва Хўжаобод туманинг янги ҳокими Расулов Отабек Абдуқахорович лавозимдан олиниб, янги раҳбар этиб Ахмадалиев Зохиджон Зокиржонович тайинлангани, шунингдек, Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокими лавозимига Латипов Хикматилло Абдулхамидович тайинлангани хабар қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар