АсосийJamiyat

ФВВ коронавирусдан ўлди деган икки ходимнинг бирида ва хивалик шифокорда инфекция тасдиқланмаган — ССВ

'ФВВ коронавирусдан ўлди деган икки ходимнинг бирида ва хивалик шифокорда инфекция тасдиқланмаган — ССВ'ning rasmi

Сал аввал Қўнғирот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи подполковник Акимов Куанишбай Мирзабаевич ҳамда Қўшкўпир тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Жаббаров Дониёр Рахимовичларнинг коронавирусдан вафот этгани айтилган эди. 

Айни пайтда ССВ улардан бирининг коронаиврусдан вафот этганини рад этди.

"Қўшкўпир тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи майор Д.Ж. 12 сентябрь куни коронавирус асоратлари туфайли вафот этгани ўз исботини топмади.  

Коронавирусдан гумон қилиниб шифохонага ётқизилган марҳум бемордан  10 сентябрь куни олинган махсус лаборатория натижаларига кўра, унда  коронавирусни келтириб чиқарувчи “SARS CoV-2” вируси аниқланмаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда коронавирусдан вафот этгани айтилган хивалик шифокор Б.Қ.нинг Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли карантин шифохонасидан олинган касаллик тарихи маълумотларига кўра, марҳумда коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган.  

27 август касалхонага ётқизилган беморда бирламчи текширув жараёнида махсус лаборатория текширувида ҳам, кейинги ташхисларда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланмаган. Беморнинг ўлимдан кейинги ташхиси натижаларига кўра, беморнинг вафотига икки томонлама пневмония сабаб бўлганини кўриш мумкин", дейилади Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотлари асосида тақдим этилган ССВ хабарида. 

    Бошқа янгиликлар