1

Паркент тумани ҳокимлиги сотиб олган "Каптива" воқеасида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжуд деб топилди

ЖИНОЯТ 21.09.2020, 13:16
Паркент тумани ҳокимлиги сотиб олган "Каптива" воқеасида коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжуд деб топилди

Паркент тумани ҳокимлиги захира бюджетидан 269 млн сўм ажратиб, 260 млн сўмга "Каптива" русумли автомобил харид қилгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқ ва маҳаллий интернет-нашрларда кенг тарқалган ва бу юзадан Паркент тумани ҳокимлиги изоҳ берган эди.

Ўз навбатида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Mega Karer” МЧЖдан Captiva русумли автомобиль 260 млн сўмга сотиб олингани тўғрисидаги хабар бўйича Бош прокуратурага сўровнома юборди.

“Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади”, дейилади Агентлик хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1