АсосийJamiyat

Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз — Президент

'Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз — Президент'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 24 сентябрь куни ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда биринчи марта туман ва шаҳарлардаги иқтисодий кўрсаткичлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш муҳити, инфратузилма ва мавжуд ресурслардан фойдаланиш даражаси ўрганилгани қайд этилди.

Мавзуга доир: Ўзбекистон ҳудудлари биринчи марта ўрганилди: 48 та туман ва шаҳардаги ҳолат “яхши”, 119 таси “ўрта”, 33 таси эса “қониқарсиз”

Мутасаддиларга “қониқарсиз” деб баҳоланган туманларда муҳандислик коммуникацияларини яхшилаб, кичик саноат зонаси ташкил этиш, яйловларда чорвачилик, қоракўлчилик, йилқичиликни ривожлантириш, чегараолди савдо ва хизматларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берилди.  

Яхши кўрсаткичларга эришган туман ва шаҳар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари маошига 30 фоиз устама тайинланиб, аҳвол қониқарсиз бўлган ҳудудлар раҳбарларига жарима қўлланиши айтиб ўтилди.

– Одамларимиз турмушини яхшилашга ҳаракат қилмаган раҳбар бир кун ҳам ишламайди, – деди Шавкат Мирзиёев.

“Қониқарсиз” ҳамда “ўрта” деб баҳоланган туман ва шаҳарларда инқирозга қарши бошқарув тизими жорий этилиши белгиланди. Яъни, уларга раҳбарлик қилиш истагини билдирган ҳар қандай талабгор ҳудудни ривожлантириш дастурини маҳаллий кенгашларда ҳимоя қилиши мумкин. Халқ вакилларини ишонтира олган салоҳиятли кишилар бутун жамоаси билан туманга раҳбар этиб тайинланади.

– Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Шу кунларга барибир келамиз, – дея таъкидлади Президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар