АсосийJamiyat

15 та автобусдан иборат карвон 750 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келди

'15 та автобусдан иборат карвон 750 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келди'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди.

Автобуслар бугун Ўзбекистонга кириб келди. Режага мувофиқ уларда 750 нафар фуқароларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Yuz.uz маълум қилди.

Айни дамда репатриацион чартер рейсларнинг сони бир неча маротабага кўпайтирилиб, Россиянинг турли ҳудудларига мунтазам равишда махсус темир йўл қатновлари ҳам ташкил этилмоқда.    

    Бошқа янгиликлар