АсосийJamiyat

Мутасаддилар ваъдаси: Бу йилдан кўмир сифати яхшиланади, нархлар эса ўтган йилгидагидек қолади

'Мутасаддилар ваъдаси: Бу йилдан кўмир сифати яхшиланади, нархлар эса ўтган йилгидагидек қолади'ning rasmi

Бироз аввал куз-қиш мавсуми масалаларига бағишланган матбуот анжумани ва унда иссиқлик таъминоти мавсумининг қачон бошланишига аниқлик киритилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда сўзга чиққан “Ўзбеккўмир” АЖ бош директори ўринбосари Эркин ЯКУБОВ ҳам аҳоли учун яхши янгиликларни маълум қилди.

БУ ЙИЛГИ КЎМИР СИФАТЛИРОҚ БЎЛАДИ ВА ЭНГ ЯХШИ КЎМИР АҲОЛИГА ЕТКАЗИЛАДИ

Унинг айтишича, ушбу мавсумдан бошлаб кўмир сифати бўйича назорат кучайтирилган. Бу бўйича 20-25 нафар ишчи бириктирилган бўлиб, улар қазиб олинган кўмирни ортиқча моддалардан тозалаш билан шуғулланади. Бу билан жорий йилдаги кўмир сифати 15-20 фоизгача яшиланади. Шуни айтиб ўтиш керакки, аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари учун энг сифатли кўмир етказиб берилади. 

НАРХИ-ЧИ?

"Нархлар ўтган йилидаги қиймат бўйича ўзгаришсиз қолдирилди. Шунингдек, кўмир етказиб берувчилар учун яратилган темир йўл имтиёзлари сабабли Қозоғистондан импорт қилинадиган кўмир маҳсулотлари нархларининг ҳам ошириб юборилмаслиги бўйича музокаралар олиб бориляпти", - дея нархларнинг оширилмаслигини таъкидлаб ўтди у.

Маълумот учун, ўтган йилги мавсумда 1 тонна кўмирнинг омборхоналардан реализация қилинадиган чакана нархи 300 минг 300 сўм, брикет нархи эса 412,5 минг сўмни ташкил этган. 

    Бошқа янгиликлар