АсосийJamiyat

Бош прокуратура: Андижондаги ЙТҲда ИИВ ходимини калтаклаган шахслар қидирилмоқда

'Бош прокуратура: Андижондаги ЙТҲда ИИВ ходимини калтаклаган шахслар қидирилмоқда'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Андижон шаҳрида “Дамас” ҳамда “Спарк” русумли автомашиналари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳамда унинг оқибатида ИИБ ходими калтаклангани бўйича тафсилотларни олдинроқ ёзган эдик.

Мазкур ҳодиса акс этган видеолавҳа юзасидан Бош прокуратура расмий баёнот берди.

Унда айтилишича, Андижон вилояти прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаролар Х.Б. ва Х.Э. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми “и” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Иш ҳужжатларига кўра, жорий йилнинг 24 сентябрь куни Андижон шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ тергов бўлинмаси терговчиси С.Ғ. ўзининг бошқарувида бўлган “Дамас” русумли автомашинанинг бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.  

Шундан сўнг, “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси Х.Б. ҳамда унинг ёнида бўлган Х.Э. лар С.Ғ. билан жанжаллашиб, унга тан жароҳати етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан воқеа иштирокчиларига етказилган тан-жароҳатлари, хусусиятлари ва оғирлик даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Жиноят иши бўйича Х.Б. ва Х.Э. лар сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси белгиланган ва қидирув эълон қилинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Бош прокуратура баёнотида.

    Бошқа янгиликлар