АсосийJamiyat

Бош прокуратура Гулистондаги коронавирусдан зарарланган беморлар ётган спорт мажмуасидаги портлаш бўйича баёнот берди

'Бош прокуратура Гулистондаги коронавирусдан зарарланган беморлар ётган спорт мажмуасидаги портлаш бўйича баёнот берди'ning rasmi

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида ташкил этилган “COVID-19” инфекциясига гумон қилинган ва касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород балони портлаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.  

Ҳолати юзасидан Бош прокуратура  расмий баёнот берди. 

Маълум қилинишича, портлаш бўйича Бош прокуратура томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилди.

Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинди.

    Бошқа янгиликлар