Байрутда аҳоли зич жойлашган Тариқ-ал-Жадид маҳалласидаги ёқилғи-мойлаш материаллари омборхонаси портлаб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди Ливан Қизил Хоч ташкилоти, дея ёзмоқда ria.ru нашри.
Ливаннинг Ал-Жадид телеканали хабарига кўра, 50 дан ортиқ одам жароҳат олган. Омбор жойлашган бино аҳолисининг сўзларига кўра, унинг эгаси дизель ёқилғисини у ерда электр генератори учун сақлаган.
Бошқа манбаларга кўра, бензинли консервалар ва мазутли идиш бўлган. Мутахассислар ушбу маълумотни тасдиқлашади, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда кучли портлаш содир бўлган эди. Ундаги қурбонлари сони 190 нафарга етгани айтилган. ШУндан сўнг, 10 сентябрь куни ҳам аввал портлаш бўлган ҳудудда яна катта ёнғин чиққанди. Ўшанда Ливан расмийлари баёнот бериб, бир ой аввал Байрут портида бўлиб ўтган портлаш атайлаб уюштирилган ҳаракатлар натижаси бўлиши мумкинлигини айтган.






