АсосийJamiyat

"Қўйлиқ"да светофорда ҳаракатни бошлаган юк машинаси босиб кетиб, ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқланди

'"Қўйлиқ"да светофорда ҳаракатни бошлаган юк машинаси босиб кетиб, ҳалок бўлган фуқаронинг шахси аниқланди'ning rasmi

Кеча, 20 октябр куни тахминана соат 10.00 да Янги Қўйлиқ кўчасида “MAN” русумли юк автомобилини бошқариб борган 37 ёшли ҳайдовчи светафорнинг яшил чироғида ҳаракатланиш баробарида йўловчини босиб кетган эди. Дастлабки хабарга кўра, ЙТҲ натижасида вафот этган фуқаро шахсига аниқлик киритилаётган эди. 

ИИВ ЙҲХББ ушбу қурбон бўлган йўловчининг шахси ҳақида маълумот берди.

Келтирилишича, 2020 йил 20 октябрь куни соат 10:00 ларда Сергели тумани Янги Қўйлиқ кўчаси “Давр банк” биноси қаршисида 1983 йилда туғилган А.А исмли ҳайдовчи “МАН” русумли юк транспорт воситасини бошқариб келиб светафорнинг таъқиқловчи қизил чироғида тўхтаб, яшил чироқ ёниши билан яна ҳаракатини давом эттираётганида 1961 йилда туғилган М.Ю исмли пиёда қатнов қисмининг белгиланмаган жойидан, юк автомашинасининг олд ўнг томонидан кесиб ўтаётган вақтида “МАН” русумли автомашина ҳайдовчиси пиёдани кўрмай қолиб босиб кетган.

Натижада 59 ёшли пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда маскур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар