АсосийJamiyat

Деҳқонободлик тадбиркор Қарши аҳолисини арзон гўшт билан таъминлашга ваъда берди. Зойир Мирзаев эса бунга жавобан тадбиркорга 1 млрд сўм фоизсиз кредит беришга қарор қилди

'Деҳқонободлик тадбиркор Қарши аҳолисини арзон гўшт билан таъминлашга ваъда берди. Зойир Мирзаев эса бунга жавобан тадбиркорга 1 млрд сўм фоизсиз кредит беришга қарор қилди'ning rasmi

Аввал хабар қилганимиздек, кеча, 20 октябрь куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ва етказиб берилишидаги муаммолар ҳақида сўз юритилди.

Деҳқонободлик тадбиркор Қарши аҳолисини арзон гўшт билан таъминлашга ваъда берди. Йиғилишда иштирок этган "Даракчи"нинг вилоятдаги мухбири Шавкат Аминовнинг хабар беришича, бунинг учун тадбиркор вилоятга 55 минг сўмдан четдан гўшт олиб келишни таклиф қилган. Зойир Мирзаев эса бу ташаббусни олқишлаб, тадбиркорга 1 млрд сўм фоизсиз кредит беришга қарор қилди. 

Чироқчилик тадбиркор ҳам Белоруссиядан гўшт импортини амалга оширишни, аҳолига 53 минг сўмдан гўшт сотишни таклиф килди. Шунингдек, вилоятда тухум нархини 870 сўмдан, товуқ гўштини 16500 сўмдан сотиш бўйича таклифлар билдирилди ва бу таклифлар маъқулланди

Шунингдек, вилоят ҳокими бозорлардаги нарх-навога тўхталиб, нархни тушириш юзасидан бошқа вилоят тадбиркорларининг таклифларини ҳам маълум қилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими чорвачилик учун берилаётган миллиардлаб кредитлар натижа бермаётганини танқид қилиб, виждонли тадбиркорлар арзонлаштирилган гўшт етказиб бермаса, вилоятда гўшт нархи 100 минг сўмга чиқиб кетиши мумкинлигини билдирган. 

Мавзуга доир:

"Косон, Чироқчи ва Ғузор ҳокимликларига раҳмат!" Зойир Мирзаев иштирокида муҳим масала кўрилмоқда 

Қашқадарё аҳолисининг озиқ-овқат истеъмоли статистикаси эълон қилинди

    Бошқа янгиликлар