АсосийJamiyat

Транспорт вазирлигининг бундай қарор қабул қилишга ваколати борми?" "Юксалиш" раҳбари йўловчиларнинг қўлқопда бўлишини талаб қилинаётганини мантиқсизлик деди

'Транспорт вазирлигининг бундай қарор қабул қилишга ваколати борми?" "Юксалиш" раҳбари йўловчиларнинг қўлқопда бўлишини талаб қилинаётганини мантиқсизлик деди'ning rasmi

Хабарингиз бор, Транспорт вазирлиги томонидан Ўзбекистонда жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобда, шунингдек, тиббий қўлқопда бўлишлари мажбурий қилиб белгиланди. Талаб жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлди. Хусусан, ушбу ҳолатга «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси, Олий Мажлис депутати Бобур Бекмуродов муносабат билдирди. 

«Транспорт вазирлиги томонидан жорий этилган Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, маршрутка) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жамоатчилик орасида баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Бизда ҳам ушбу қарорнинг мантиқийлиги ва ҳуқуқийлиги юзасидан иккита асосий шубҳа бор:

Биринчидан, жамоат транспортида қўлқоп тақилиши ҳақида Махсус комиссия қарори ёки бирор юридик ҳужжат йўқ. Транспорт вазирлигининг бундай қарор қабул қилишга ваколати борми? Агар шундай ҳужжат бўлса, уни эълон қилиш керак.

Иккинчидан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясидан сақланишда қўлқоп тақиб юришни самарасиз, деб топган. Жумладан, ЖССТ сайтида COVID-19 бўйича савол-жавоблар билан бирга маълум бир тавсиялар ҳам бериб борилади. Айнан қўлқоп тақиш борасида қуйидаги тавсия мавжуд:

Қўлқоп тақиш самарали эмас. Қўлқопларда вирус тўпланади ва инсон агарда қўлқоп тақилган қўл билан юзига тегса, кўз ёки оғиз орқали вирус юқиши мумкин. Қўлларни мунтазам ювиш ёки спирт воситасида артиб туриш самаралироқ.

Қўлқоплар текинга тарқатилгани билан уларни харид қилиш харажатлари охир-оқибат солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан амалга оширилади.

Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги ушбу тартибни бекор қилиши ва бунинг ўрнига фуқаролар билан маслаҳатлашиб, бошқа (қўлни дезинфекция қилиш учун диспенсерларни ўрнатиш каби) ҳимоя усулларини таклиф қилиши керак», – дейилади Бобур Бекмуродов мулоҳазаларида. 

Мавзуга доир:

"Бу аҳолининг юзига туширилган зўр тарсаки бўлди" -- журналист комиссия аъзоларига аҳолига қўлқопни мажбурий тақтириш қарори бўйича ҳақли саволларини қўйди

"Текин нарса йўқ ва бўлмайди." Тиббиёт қўлқопининг йўловчиларга текинга тарқатилиши ҳам танқидга учради

 

    Бошқа янгиликлар