Бугун эрталаб, Халқ депутатлари Олтинкўл туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Матрузиев Иқболбек Хасанбоевич тайинланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида эса Андижон вилояти Хонобод шаҳар ҳокими лавозимига Тажибаев Машъал Хурмаматович тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Тажибаев Машъал Хурмаматович 1984 йилда Андижон шаҳрида туғилган.
2007 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йили Андижон пудрат савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш Андижон вилоят бошқармаси мутахассиси вазифасидан бошлаган.
2004-2010 йилларда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, бош мутахассис, танлов савдоларини ташкил этиш бўлими бошлиғи, маркази етакчи мутахассиси бўлган.
Тайинловга қадар Тажибаев Машъал Хурмаматович, Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз Хонобод шаҳарининг аввалги ҳокими Мусахон Мамадалиев жорий йилнинг сентябрида пневмония сабаб вафот этган эди.






