АсосийDunyo

Қирғизистон президенти лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда

'Қирғизистон президенти лавозимига беш киши даъвогарлик қилмоқда'ning rasmi

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига тўрт киши ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилди. 

31 октябрь ҳолатига кўра мамлакат сайлов комиссиясига тўрт кишидан президент лавозимига ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза келиб тушган.

Sputnik Қирғизистон нашри хабарига кўра, қуйидагилар давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда:

  • Адахан Мадумаров — “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси;
  • Арстанбек Абдилдаев —“Аурдин” МЧЖ директори;
  • Кубан Чороев — “Қадимий кўчманчи тамаддуни” Тарихий-маданий мерос ва маънавиятни қайта тиклаш” жамғармаси бошқарувчи раиси;
  • Назарбек Нишанов — “Лидер-Антикризис” жамоатчилик ташкилоти президенти.

Аввалроқ Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров истеъфога чиқиши ва давлат раҳбари сайловларида иштирок этишини маълум қилганди.

Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтиши керак.

    Бошқа янгиликлар