АсосийDunyo

ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус карантинга олинди

'ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус карантинга олинди'ning rasmi

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус коронавирус инфекциясининг янги турини юқтирган одам билан алоқада бўлганлиги ҳақида маълум бўлгандан кейин ўзини ўзи изоляция қилганини айтди. Бу ҳақда interfax ёзмоқда

"Маълум бўлишича, мен синовдан ўтган COVID-19 билан касалланган одам билан алоқада бўлганман. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман ва ҳеч қандай аломатим йўқ, лекин мен Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг протоколларига мувофиқ келгуси бир неча кун ичида ўзимни карантинга оламан ва уйда ишлайман". - деб ёзди ЖССТ раҳбари ўз твиттерида.

Унинг сўзларига кўра, ҳар бир инсон соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларга риоя қилишлари жуда муҳимдир.

"Шундай қилиб биз СОВИД-19 юқиш занжирини бузамиз, вирусни бостирамиз ва соғлиқни сақлаш тизимларини ҳимоя қиламиз", деди ЖССТ раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Женева шаҳрига қилган ташрифи чоғида ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус билан учрашган эди.

Мавзуга доир: 

"Аввалгиларнинг ҳеч бирига ўхшамайди". Коронавируснинг янги тури тарқалмоқда: 20A.EU1

 

    Бошқа янгиликлар