1

Инвесторнинг солиқда ётган миллиардлаб сўм маблағи қайтарилади. Лекин ҳаммаси эмас. Нега?

ЖАМИЯТ 06.11.2020, 19:35
Инвесторнинг солиқда ётган миллиардлаб сўм маблағи қайтарилади. Лекин ҳаммаси эмас. Нега?

7 октябрь куни "Инвестор додини ким эшитади: Молия, солиқ, ғазна? Сирдарё, жавоб беринг!" сарлавҳали мақола эълон қилган эдик. Бунга жавобан Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати қуйидагича ўз муносабатини билдирган эди:

"КОРХОНАНИНГ ОРТИҚЧА ТЎЛОВЛАРИ ҚАЙТАРИЛАДИ

Жорий йилнинг 7 октябрь куни оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Инвестор додини ким эшитади: Молия, солиқ, ғазна? Сирдарё, жавоб беринг!” номли мақолада номи келтирилиган “Modern lift systems” қўшма корхонаси жорий йилнинг 1 июнь куни 205-сонли тўлов топшириқномаси орқали фойда солиғига 3 999 666 263,24 сўм маблағни ўз ҳисоб рақамидан чиқарган. Натижада корхона ҳисобрақамида фойда солиғи ҳисобидан ортиқча тўлов суммаси вужудга келган.  

Бугунги кунда Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан вужудга келган ортиқча тўловнинг 9 июль куни 500 000 000,0 сўми, 5 сентябрь куни 500 000 000,0 сўми, жами 1 000 000 000,0 сўм маблағлар корхонанинг банк ҳисоб рақамига қайтариб берилди. Шунингдек, 2 миллиард сўмлик маблағ корхона ҳисоб рақамига қайтарилиши учун 8 октябрь куни ҳудудий ғазначилик бўлимига хулоса тақдим этилган.

Маълумки, коронавирус пандемияси оқибатида қўшимча бюджет харажатларининг юзага келганлиги натижасида вилоят бюджетидан катта маблағ талаб этилмоқда. Шу боисдан, бюджетда юзага келаётган маблағ танқислиги сабабли, корхонанинг мавжуд ортиқча тўлови босқичма-босқич қайтариб берилмоқда. Мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этган ҳолда ортиқча тўловнинг қолган қисми яҳлит ҳолатда корхонага қайтариш чоралари кўрилмоқда".

Ҳозирда Сирдарё вилоати давлат солиқ бошқармаси ўз ваколати доирасида инвестор маблағларининг ваъда қилинган бир қисмини тўлаб (қайтариб) берди.

Лекин очиқ қолаётган саволлар ҳам талайгина. Қолган маблағлар қайтарилмайдими? Ёки Давлат солиқ қўмитаси Президент қарори бандларини ўзларига тўғирлаб талқин қилмоқда, ёки "кўрга ҳассадек" тушунтириб қўйилган тегишли қарор мазмунини тушунишга фикри ожизлиги бор. Жараённи кузатамиз.   

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1