Айни дақиқаларда AОКAда олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш билан боғлиқ масалалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували ХОЛИҚОВ, ахборот хизмати раҳбари Фархад БАБАШЕВ, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбарлари ҳамда ОТМ ректорлари иштирок этмоқда.
Унда маълум қилинишича, ҳар бир олий таълим муассасасида ҳудудий Соғлиқни сақлаш бирлашмалари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакиллари жалб қилинган ҳолда тезкор Штаб ташкил этилади.
ОТМлардаги ўқув аудиториялари ва умумий фойдаланиш хоналари Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда ўқув жараёнига тайёрланади. Ўқув ва ёрдамчи биноларда, талабалар турар жойларида белгиланган тартибда дезинфекция ишлари амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 ноябрь кунидан Ўзбекистон ОТМларида анъанавий дарслар бошланади. Сал аввал ОТМларда анъанавий таълим қай тартибда йўлга қўйилиши маълум қилинди.






