АсосийJamiyat

Аудиторияга 15 нафар талаба киритилади — Вазирлик

'Аудиторияга 15 нафар талаба киритилади — Вазирлик'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, айни дақиқаларда АОКАда Олий таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда. Унда дарсларни карантин қоидалари асосида ташкил этиш бўйича маълумотлар берилди. 

«Олий таълим ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида қўшма қарор имзоланган бўлиб, унда анъанавий таълим қандай тартибда ташкил этилиши белгиланган.

Ҳар бир олий таълим муассаси ҳудуддаги тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда ишлайди.

Аудиторияларга белгиланган сиғимнинг 50 фоизигача талабалар киритилади. Яъни, 30 кишилик аудиторияга 15 нафар талаба киритилади», деди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов. 

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 16 ноябрь кунидан Ўзбекистон ОТМларида анъанавий дарслар бошланади. Сал аввал ОТМларда анъанавий таълим қай тартибда йўлга қўйилиши маълум қилинди.

    Бошқа янгиликлар