АсосийJamiyat

2021 йил якунига қадар Қашқадарёда бирорта ҳам пахсадан қурилган мактаб қолмайди — Зойир Мирзаев

'2021 йил якунига қадар Қашқадарёда бирорта ҳам пахсадан қурилган мактаб қолмайди — Зойир Мирзаев'ning rasmi

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Президентнинг жорий йил 12-13 ноябрь кунлари вилоятга ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш ва ҳудудни комплекс ривожлантириш масалаларига  бағишланган йиғилиш ўтказилди.Бу ҳақда ҳокимликнинг Матбуот хизмати маълум қилди.

- Президентимиз "Бу ерга келишимдан асосий мақсад – сизлар билан бирга ҳудуд ривожига кучли туртки бериш бўйича аниқ вазифа ва чора-тадбирларни белгилаб олиш. Қашқадарё ўзининг салоҳиятига мос яшамаяпти, мамлакатимизнинг кўпгина ҳудудларидан анча орқада", дея таъкидлаганлари бежиз эмас, - деди йиғилишга раҳбарлик қилган вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. - Мактаблар янада замонавийлашади ва 2021 йилда бирорта пахса деворли таълим муассасалари қолмайди. Керак бўлса, филиал мактаблар ҳам алоҳида ажралиб чиқади.  

Йиғилиш якунида ҳар бир соҳани назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилиб, улар орқали маблағларни мақсадли ва энг қолоқ нуқталарга йўналтиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда президент пахсадан қурилган мактабларни танқид қилган эди.

    Бошқа янгиликлар