Сал аввал ижтимоий тармоқларда пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги 33-оилавий поликлинкада “Янги Ўзбекистонда ҳамшира ва шифокорлар бош врач машинасини ювади…” номли расм ва пост эълон қилинган эди. Шундан сўнг, мазкур поликлиника бош врач ўринбосари Ойдин Ҳолмуродова ҳолатни рад этди.
Куни-кеча эса ижтимоий тармоқларда яна бир сурат тарқалди. Аниқланишича, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси 2-сон кўп тармоқли поликлиникасининг бўлим мудираси Е.Б. иш жараёнида ўзига тегишли бўлган автомашинани шу поликлиникада фаррош бўлиб ишловчи К.Г.га тозалатган.
Хушнудбек Худойбердиевнинг ёзишича, Е.Б. Меҳнат кодексининг 177-моддаси иккинчи қисмидаги талабларини бузганлиги сабабли Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари (1 млн 115 минг сўм) миқдорида жарима солинди.






