АсосийJamiyat

Андижон бозорида содир бўлган ёнғиндан 1 млрд. сўмлик зарар етди - Бош прокуратура

'Андижон бозорида содир бўлган ёнғиндан 1 млрд. сўмлик зарар етди - Бош прокуратура'ning rasmi

17 ноябрда Андижон вилоятининг Андижон тумани марказий бозорида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар берган эдик. 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи ҳолат юзасидан расмий маълумотларни эълон қилди. 

2020 йил 17 ноябрь куни соат 21-15 ларда Андижон тумани, Султонобод маҳалласида жойлашган “Ёрбоши водий савдо” МЧЖга тегишли бўлган ошхона ва савдо дўконларининг умумий 692,9 кв/м. қисми ёниб, тахминан 1 млрд. сўмлик зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “б” банди (Оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар