АсосийJamiyat

Депутатлар “Ўзавтосаноат” томонидан тўланмаган қарзни қоплаш учун имтиёз берилишига қарши чиқишмоқда

'Депутатлар “Ўзавтосаноат” томонидан тўланмаган қарзни қоплаш учун имтиёз берилишига қарши чиқишмоқда'ning rasmi

Ҳисоб палатаси томонидан 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг “2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни лойиҳаси ва 2021 йил учун Бюджетнома бўйича Хулосаси тайёрланди. 

Унда  “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан 2020 йил давомида йиғим тўланмасдан келингани айтилган. Шу сабабли Ҳисоб палатаси “Ўзавтосаноат” АЖ тизимидаги автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчиларни йиғим тўлашдан озод этишни белгиловчи имтиёзни қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлаган. 

Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бундай  имтиёзни “Ўзавтосаноат” берилишига қарши эканликларини билдирди.

" -- Республика бўйича фаолият юритаётган жами 10008 та мактабдан 1752 таси мукаммал таъмирга муҳтож, 1228 та мактабларда ўқувчиларнинг қатнов даражаси 1.8 коэффициентдан юқори.

Мамлакат келажаги, Ватан равнақи учун биринчи навбатда шундай муаммоларни бюджет ҳисобидан ҳал этиш масаласи турганда бизнинг эркатой, ярим ишлаб чиқарувчи ва ярим савдогар монополчимиз "ЎзавтоМоторс" АЖ "имтиёзли равишда" 2020 йилнинг тўққиз ойи давомида 582.6 млрд сўм миқдоридаги йиғимни давлат бюджетига тўламаган.  

Камига кейинги йил ҳам шундай 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзини сақлаб қолиши мумкин.  

Биз бундай имтиёз берилишига қаршимиз", деди депутат.

    Бошқа янгиликлар