АсосийJamiyat

Икки инсоннинг ўлими билан якунланган Қибрайдаги портлаш сабаби маълум қилинди

'Икки инсоннинг ўлими билан якунланган Қибрайдаги портлаш сабаби маълум қилинди'ning rasmi

Куни кеча, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотлари асосида Қибрайда газ портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.  

Айни пайтда Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси ўтказган терговга қадар текширишда газ чақнаши юз берган уй ёнида ўрнатилган юқори босимли газ тақсимлаш мосламаси (ГТМ)га уланган ва еростидан ўтказилган полиэтилен газ қувурининг монтаж ишлари ўта сифатсиз амалга оширилганлиги аниқланган.

Бунинг оқибатида уйга яқин оралиқдаги ер остидаги полиэтилен газ қувурининг уланиш қисмида ёриқ юзага келиб, ундан табиий газ сизиб чиқиб, хонадон ертўласида тўплангани ва ўз навбатида газ чақнаши содир бўлган.  

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 23 ноябрь куни Тошкент вилояти прокуратураси томонидан ЖКнинг 258-моддаси (Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар