АсосийЖАМИЯТ

Каттақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Айни пайтда Каттақўрғон туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан таш...

'Каттақўрғон туманига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Айни пайтда Каттақўрғон туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда. Сессия кун тартибида ташкилий масала кўрилмоқда, дея хабар қилди ҳокимлик Матбуот хизмати.

Хабарга кўра, сессиясида депутатлар томонидан туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб Насриддинов Жамшид Тўлқинович номзоди тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 19 октябрь куни Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими  Аъзамхон Бахрамов 60 ёшида вафот этгани хабар қилинган эди. Шундан сўнг, 30 октябрда Каттақўрғон тумани ҳокими вазифасини вақтинчалик бажариш Каттақўрғон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Худайбердиев Кличбек Рахмонович зиммасига юклатилгани хабар қилинган.

Маълумот учун, аввалроқ, Ургут ва Нарпай туманларига янги ҳокимлар тайинланган эди. 

 

    Бошқа янгиликлар