Жорий йилнинг ноябрь ойи охирларида Навоий вилояти Хатирчи туманида 1987 йилда туғилган "қахрамон"имиз (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Тоиров Толмасжон маст ҳолда, ўзаро келишмовчилик натижасида, қўшниси 1948 йилда туғилган (Ф.И.Ш ўзгартирилган) Бердиева Мехригулни яшаш ҳовлисида уриб, унга тан жароҳати етказади. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Тоиров Толмасжон ҳозирда Хатирчи тумани А.Темур махалласида яшайди, шу ёшга киргунга қадар бирон касбни бошини тутмаган, ханузгача ишсиз.
Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасига кўра, Бердиева Мехригулга “ўртача оғирликдаги тан жароҳати” етказганлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан Т.Тоировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу йилнинг 29 ноябрь куни тўрткўллик 79 ёшли С. Д.нинг (аёл) мурдаси қотиллик аломатлари билан ўз хонадони меҳмонхонасидан топилган эди.






