Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманида аёл киши ва унинг ёш набираси ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилган эди.
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи мазкур ҳолат юзасидан маълумот беришича, Тўрткўл тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида фуқаро Ж.С.(1991 й.т., ишсиз) 29 ноябрь куни ўғирлик қилиш мақсадида қирган хонадонда яшаётган 79 ёшли аёл ва унинг набирасини ошхона пичоғи билан қасддан ўлдириб, пул ва 2 дона уяли телефон аппаратини олиб кетгани аниқланган.
Терговда фуқаро Ж.С. ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, суднинг ажрими билан унга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






