АсосийDunyo

Pfizer-BioNTech вакцинаси аллергия қўзғатади

'Pfizer-BioNTech вакцинаси аллергия қўзғатади'ning rasmi

Ўтган сешанба куни Британияда бошланган Pfizer ва BioNTech вакцинаси билан аҳолини COVID-19га қарши эмлаш дастури муваффақиятсиз тугади. Бу ҳақда rg.ru хабар бермоқда.

Ушбу эмлаш аллергик реакцияга сабаб бўлиши мумкинлиги аниқланди. Шунга кўра, мутахассислар турли хил аллергия билан оғриганларни Pfizer ва BioNTech вакциналари билан эмлаш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Вакцина билан эмланган Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг икки ходимида аллергия аниқлангандан сўнг биринчи препаратга нисбатан шубҳа пайдо бўлганди. Гарчи иккала  ходимнинг ҳам аҳволт яхши бўлса-да,  "оммавий" эмлаш катта хавфга сабаб бўлиши мумкин. 

Aйни пайтда Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш агентлиги Буюк Британиянинг озиқ-овқат, дори-дармонларга ёки турли хил эмлашларга аллергик реакциялари бор фуқароларини эмланишни тақиқламоқчи.

Aнглиядаги Миллий соғлиқни сақлаш хизмати директори, профессор Стивен Поуис ҳам оғир аллергик реакциялари бўлган одамлардан COVID-19 вакцинасини қабул қилмасликни сўради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёда биринчи бўлиб Буюк Британия коронавирусга қарши "Pfizer" вакцинасини қўллашни маъқуллаганини ва 8 декабрда Буюк Британияда "Covid-19"га қарши оммавий эмлаш бошланганини хабар қилгандик.

    Бошқа янгиликлар