Аввал хабар берганимиздек, бугун, 12 декабрь куни соат 14:53 да Tashkent city'да ёнғин содир бўлди.
ФВВнинг янгиланган маълумотларига кўра, қурувчиларнинг эҳтиётсизлиги туфайли омборда сақланиб қолган ёнувчан изоляция материаллари ёниб кетган. Ёнғин қўшни биноларга зарар етказмади. 2 дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғинга қарши қутқарув гуруҳлари етиб келишди. Ёнғинни ўчириш учун қутқарувчиларга 15 дақиқа вақт кетди. Умумий ёниш майдони тахминан 60 квадрат метрни ташкил этди. Ҳодисада қурбонлар бўлмади, дейилади сўнгги хабарда.






