АсосийDunyo

Лондонда энг юқори даражадаги карантин чеклови жорий қилинди

'Лондонда энг юқори даражадаги карантин чеклови жорий қилинди'ning rasmi

16-декабрдан бошлаб Буюк Британия пойтахтида CОВИД-19 инфекцияси тарқалиши муносабати билан чеклов чораларининг учинчи — энг юқори даражаси амал қилишни бошлади. Бу ҳақда “RBK” хабар бермоқда.

Шаҳар мери Содиқ Хоннинг 14-декабр куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, касалланганлар сонининг ўсиши туфайли тўлиқ локдаун эълон қилиш бизнесга ва аҳолига нисбатан оғир зарба бўлган бўларди.

“Лондондаги бизнес ва бизнинг иқтисодиётимиз учун янги йилда яна бир тўлиқ локдаун энг ёмон нарса бўлади. Шунинг учун ҳам лондонликлардан ҳукумат жорий қилаётган учинчи даража қоидаларига қаттиқ риоя қилишни қатъий талаб қилиб қоламан, токи касалланиш даражасини максимал равишда пасайтира олайлик”, — деди Хон.

Янги чеклов чоралари умумий овқатланиш муассасалари — бар, кафе ва ресторанларга тегишли бўлди. Уларга мижозларни қабул қилиш тақиқланди ва фақат уйга олиб кетиш ёки етказиб бериш учун ишлаши мумкин бўлди. Шунингдек, жамоатчилик ва оммавий тадбирлар ҳам тақиқланди. Хусусан, шаҳардаги боғларда фуқаролар кўпи билан олти киши бўлиб тўпланиши мумкин, шунда ҳам ижтимоий масофага риоя қилиши керак. Ноозиқ-овқат дўконлари, гўзаллик салонлари ва спорт заллари ўз ишини давом эттиради.

Хон, шунингдек, бизнесга давлат томонидан бериладиган кўмакни оширишга чақирди. “Вазирлар шошилинч тартибда ушбу ҳал қилувчи байрамлар даврида киритилган чекловлардан жабр кўрган ҳар қандай корхоналар учун қўлдан бой берилган бутун даромад учун товон пули тўлаш схемасини жорий қилиши жуда муҳим. Ҳукумат, шунингдек, ўзини ўзи яккалашга мажбур бўлган ишчилар учун касаллик бўйича тўловни қонун томонидан белгиланган тўлиқ ҳажмда тўлаши ҳамда гавжум очиқ жамоатчилик жойларида ниқоб тақишни мажбурий қилиши керак”, — дейилади мернинг мурожаатида.

14-декабр ҳолати бўйича Лондонда бир кеча-кундузда 5322 киши коронавирусга чалинган, бутун пандемия даврида касалланганлар сони эса 206,5 минг нафарга тенг.

Аввалроқ, Британияда Коронавируснинг янги тури тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бошқа янгиликлар