АсосийJamiyat

Ўзбекистонда электр энергияси бўйича энг кўп қарздорлиги бўлган вилоят маълум қилинди

'Ўзбекистонда электр энергияси бўйича энг кўп қарздорлиги бўлган вилоят маълум қилинди'ning rasmi

 АОКАда  «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан  матбуот анжумани ташкил этилди. Унда Жамият бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов электр энерегияси бўйича қарздорлик масалаларига тўхталди.

"Электр энерегияси бўйича энг катта қарздорлик Самарқанд вилоятида: 655 миллиард сўм. Бу жами кўрсаткич, яъни юридик ва жисмоний шахсларнинг умумий қарздорлиги.

Айни вақтда республикамиз бўйича 3 трлн 500 млрд сўм қарздорлик мавжуд. 1 декабрь ҳолатига кўра, аҳолининг электр энерегиясидан қарздорлиги — 2 трлн 340 млрд сўмни ташкил қилмоқда. 1 октябрь ҳолатига кўра, бу қарздорлик — 2 трлн 380 млрд сўм бўлган.

 2 ой ичида ушбу қарздорлик ҳолати 40 миллард сўмга камайишига эришилди. Бу — айнан биллинг тизими жорий қилиниши натижаси", дея изоҳ берди мутахассис. 

Мавзуга доир:

Сурхондарёда "свет"сиз қолган аҳоли кўчада балон ёқиб, норозилик уюштирди. Ҳокимият вазиятга изоҳ берди (видео)

    Бошқа янгиликлар